2015 йил апрелида Панамада бўлиб ўтадиган Бутунамерика саммитида АҚШ президенти Барак Обама кубалик ҳамкасби Рауль Кастро билан Кубада АҚШ элчихонаси очилиши имкониятини муҳокама қилмоқчи, деб хабар бермоқда «Liga.net».
Куба расмийлари эса Гаванада АҚШ элчихонасини очишга рухсат беришга шошилмаяпти. Улар дипломатик муносабатларни тўлиқ янгилаш учун АҚШдан Гуантанамо ҳарбий базаси жойлашган ерни қайтаришни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил охирида АҚШ ва Куба 50 йиллик узилишдан кейин дипломатик муносабатларни тиклашга киришди. Ўтган йилнинг 17 декабрида Барак Обама ва Рауль Кастро бир пайтда қилинган телемурожаатда Вашингтон ва Гавана ўртасидаги дипломатик муносабатлар қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)