Тошкент шаҳридаги адвокатлик бюроларидан бирида олий маълумотли бир фуқаро раис ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.
Хонадонига танишларини йиғиб, ичкилик билан зиёфат уюштиришга одатланган фуқаро 2014 йил 1 июль куни яна меҳмондорчилик ташкил қилди. Бу сафарги зиёфат меҳмонлардан бирининг туғилган куни муносабати билан уюштирилди. Бироқ кетма-кет истеъмол қилинган спиртли ичимликлар ўз кучини кўрсатиб, меҳмонлардан бири ва раис ўринбосарининг хонадонида истиқомат қилувчи киши ўртасида жанжал келиб чиқди. Жанжал чуқурлашиб, бу хонадонда яшовчи фуқаро уй эгасининг ёқасидан бўғди. Бунга чидай олмаган мезбон столдан пичоқ олиб, унга санчди.
Шу тариқа, туғилган кун баҳонасида уюштирилган ичкиликбозлик бир инсоннинг ўлими ва иккинчисининг судланиши билан якун топди.
Изоҳ (0)