Саудия Арабистони ўзининг Ироқ билан чегарасида 900 километрлик кучли қўриқланадиган девор қурилишини бошлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишуча, ушбу мудофаа лойиҳасини амалга ошириш тўлиқ ҳажмда давом этмоқда ва яқин келажакда якунланиши ҳам мумкин. Девор анъанавий тўсиқлар ва юқори технологияга асоланган кузатув тизимларидан иборат бўлади.
Чақирилмаган меҳмонларни дастлаб ҳаракатни қийинлаштирувчи ва секинлаштирувчи махсус қум тўсиқлар қарши олади. Кейин эса бир неча метрлик пўлат девор ва бир неча қаторлик махсус тўсиқлар ўрнатилади. Чегарада 78 та кузатув минораси қурилади, уларнинг 40 тасига 18−36 километр узоқликдаги объект ҳаракатини кузата оладиган замонавий радарлар ўрнатилади.
Изоҳ (0)