«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Туркманистон билан чегара яқинида жойлашган газ-конденсат конларини ишлаб чиқиш бўйича 334 миллион долларлик лойиҳани амалга оширди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Лойиҳа 5 та конни ишга туширишни кўзда тутар эди, улардан энг йириклари Сомонтепа, Гирсан ва Тайлоқ конларидир. Қазилмаларнинг асосий қисми экспорт қилинадиган ушбу конлардан чиқариладган газ ҳажмини 2015 йилда 3,8 миллиард кубометрга, конденсатни 68 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
Лойиҳани молиялаштириш «Ўзбекнефтгаз»нинг 212,7 миллион долларлик ўз маблағлари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 75,5 миллион долларлик кредити ва ўзбек банкларининг 46,2 миллион долларлик кредити эвазига амалга оширилмоқда.
Ушбу конлар бўйича умумий дастур 2020 йилга бориб йилига 6,8 миллиард кубометргача газ ва 168 минг тоннагача конденсат қазиб чиқариш имконини беради. Қайд этилишича, ушбу конлар 1990 йиллар бошида очилган бўлса ҳам, ҳалигача фойдаланилмаётган эди.
Изоҳ (0)