Янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Туркияда давом эттираётган «Локомотив» 4 февраль куни Грузиянинг «Сиони» жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувда тўлиқ устунликни ўз томонида ушлаб турган «темирйўлчилар» рақиб дарвозасига икки бор йўл топишнинг уддасидан чиқди. Дастлаб Дониёр Усмонов ҳисобни очган бўлса, кейинги голга Карен Абрамов муаллифлик қилди.
«Локомотив» — «Сиони»: 2:0
Голлар: К. Абрамов, Д. Усмонов
«Локомотив»: I. Нестеров, О. Зотеев, Ш. Муллажонов, С. Жўраев, С. Мустафоев, Л. Тўраев, Т. Кападзе, С. Шоахмедов, Д. Рахматуллаев, Ж. Хасанов (катта), Д. Усмонов
Захира: А. Каримов, С. Прохоров, Ж. Хасанов (кичик), М. Бикмаев, А. Калайжан, К. Абрамов, I. Алибоев
Изоҳ (0)