Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков The New York Times газетасининг Саудия Арабистони Россияга Сурия президенти қўллаб-қувватлашдан воз кечиш эвазига нефть нархи ошишига таъсир қилишни таклиф қилгани ҳақидаги хабарини рад этди, деб хабар бермоқда «РБК».
Песков мақолада келтирилганларни «газетанинг ўйлаб топганлари» деб атаган. Бу борада Кремл матбуот котиби бошқа изоҳ бермаган. Аввалроқ, шунга ўхшаш изоҳни Давлат думасининг халқаро сиёсат бўйича қўмитаси раҳбари Алексей Пушков ҳам келтирган. Унинг сўзларига кўра, Россия бош вазири Дмитрий Медведев ва энергетика вазири Александр Новак Ар-Риёдда музокаралар ўтказгани рост, унда нефть нархи ҳам муҳокама қилинган, бироқ Сурия масаласида ҳеч қандай гап бўлмаган.Эслатиб ўтамиз, The New York Times газетаси Москва Сурия бўйича позициясини ўзгартирган тақдирда Ар-Риёд нефть қазиб чиқариш ҳажмини камайтиришга тайёрлигини, бу эса ўз навбатида «қора олтин» нархининг кўтарилишига олиб келишини хабар берган эди.
Изоҳ (0)