«Барселона» клуби ҳомийси ҳисобланадиган Qatar Airways авиакомпанияси бош директори Акбар Ал Бакир каталонияликлар стадиони номига авиакомпания қўшилиши мумкинлигини айтиб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Бизнинг компаниямиз учун ҳамма нарсанинг имконияти бор ва биз кутилмаган совғаларга тайёрмиз. Мана шундай совғалардан бири ‘Камп Ноу’ билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бу борада музокаралар давом этмоқда. ‘Барселона’ ва Qatar Airways бир хил қадриятларни тараннум этади, — деди Ал Бакир.
Испан нашрлари томонидан хабар қилинишича, «Барселона» клуби авиакомпаниядан йилига 30 миллиондан то 50 миллион еврога қадар маблағ ундиришни режалаштирган. Келишувга кўра, «Барселона» клуби стадиони «Камп Ноу Qatar Airways» номини олиши мумкин.
Изоҳ (0)