Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Россия ҳудудида «Наркотиклар ва ичкиликбозликка қарши кураш бўйича 2014 йилнинг энг яхши одами» мукофоти топширилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Чеченистон Республикаси − спиртли ичимликлар сотилишига 21 ёшгача рухсат этилмайдиган кам сонли минтақалардан. Москвада биз спиртли ичкилик сотиб олишга рухсат ёшини ошириш ғоясини анчадан бери илгари суряпмиз. Бироқ ҳамма депутатлар ҳам бунинг тарафдори эмас. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эса бизни қўллаб-қувватлаётганини ҳис қиляпмиз», − деди Москва наркология илмий-амалий маркази директори Евгений Брюн.
Қайд этилишича, ушбу мукофот Россия наркология лигаси президиуми ва Россия наркологлар ассоциацияси томонидан топширилади.
Изоҳ (0)