Ягона порталда Тошкентда ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақидаги ҳужжат муҳокама қилинмоқда.
Ягона портал орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисоий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2013 йил 28 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг 2014 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида»ги 278/4-32-сонли қарорининг 7-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Ер ва Солиқ кодексларига асосан қабул қилган қарори муҳокамага қўйилди.
Муҳокама жорий йилнинг 14 февралигача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрининг ҳудудий бўлиниши беш зонага ажратилган ушбу зоналар таснифи қарор лойиҳасида эълон қилинган.
Янги Қарор лойиҳасига биноан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 25 январдаги 41-сонли Қарори (3-банидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Мазкур қарор ҳали расмий эълон қилинмаган, у расмий эълон қилингач кучга киради.
Изоҳ (0)