Россия алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, операторлараро кўчирилган мобил телефон рақамлари 1 февраль ҳолатига 1 001 735 тани ташкил этди, деб ёзади «Российская газета». Рақамларни бошқа операторга ўтказиш учун берилган аризалар сони эса 1,46 миллиондан ошди.
Нашрнинг эслатишича, бош вазир Дмитрий Медведев 2013 йилда мобил қулликни бекор қилиш ҳақида қарор чиқарган, унда бошқа операторга ўтишда мобил рақам сақлаб қолинишини молиялаштириш қоидалари келтирилган эди.