Ўзбекистонда йилдан йилга ҳакамлик соҳасида ижобий томонга ўзгаришлар сезилмоқда. Бу ҳақда ЎФФ Ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Ноил Лутфулин ўз фикрини билдирди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Ноил Лутфулин Ўзбекистонда ҳакамлар етиштириш борасида эришилаётган ютуқлар билан биргаликда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳам ҳакамлар учун турли семинар-машғулотлар ўтказиб берилаётгани, халқаро тажрибага эга инспекторларни таклиф этилаётганини қайд этди.
Шунингдек, мутахассис 2015 йилги халқаро мусобақаларга аллақачон чорловлар етиб келаётганини маълум қилди: «Айтайлик, Осиё Чемпионлар Лигаси — 2015 нинг илк ўйинларида бир йўла 2 та бригадамиз ҳакамлик қилади. Равшан Эрматов 17 февраль куни Эронда, Валентин Коваленоко эса БААда ўтказиладиган ‘плей-офф’ ўйинида ишлайди.
Илгиз Tantaшев эса Туркманистон ва Тожикистонда бўлиб ўтадиган ОФК кубоги доирасидаги 2 та учрашувга тайинланди. Азиз Асимов 8 февраль куни Ҳиндистонда ўтказиладиган ўйинни бошқаради. Шу кунларда гуруҳ босқич учрашувларига ҳам тайинловлар бўлиши кутиляпти».
Изоҳ (0)