«Украина атаманлари» жамоасининг ўзбекистонлик легионери Хуршид Норматов Бутунжаҳон бокс сериясининг бешинчи мавсумида «Хитой аждарҳолари» жамоасига қарши мусобақада томошабинларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».
https://www.youtube.com/watch?v=oALvl13mB7Y
75 килограммлик вазн тоифасида Жиабин Хуанг устидан нокаут билан ғалабага эришгач, Хуршид рингда гопак рақсига ўйнади.
Қайд этилишича, «Украина атаманлари» оғир кечган беллашувда «Хитой аждарҳолари» жамоаси устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)