Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг жуфтликлар мусобақасида ғолиблар аниқланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Қувонарлиси, турнирда учинчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган Албина Хабибулина ва Полина Меренкова тандеми мусобақа ғолибаларига айланишди. Ўзбекистонлик теннисчилар ҳал қилувчи финал баҳсида турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги – Ксения Палкина (Қирғизистон) ва Ева Ваканно (Голландия)ни 6:2, 7:6(6) ҳисобида таслим этишди.
Изоҳ (0)