Хитой ҳукумати Alibaba Group Holding Ltd. компаниясини сохта маҳсулотлар сотишда ва порахўрликда айблади, деб хабар бермоқда «Kun.uz» The Wall Street Journal газетасига таяниб.
Ҳукумат вакилларининг сўзларига қараганда, Alibaba раҳбарияти Taobao савдо майдончасида сохта сигаретлар, алкоголь ичимликлар ва қимматбаҳо сумкалар сотилишига «кўз юмган». Шунингдек, Alibaba сервисларида қурол-яроғ сотилгани кузатилган.
Маълумот учун, Alibaba ташкилотига Хитойдаги энг йирик онлайн-магазин тегишли бўлиб, унинг хизматларидан ҳар куни 100 миллион одам фойдаланади.
Изоҳ (0)