Тошкент шаҳрида светофор ўрнатиш учун қазилган чуқур сабаб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Пойтахт транспорти» газетаси хабарига кўра, 17 январь куни соат 8:40 да Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол кўчаси томон кетаётган Isuzu автобуси чорраҳада светофор қурилмасини ўрнатиш учун қазилган чуқурга орқа ғилдираги билан тушиб кетган.
«Натижада автобуснинг орқа ўриндиғида ўтирган икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган», – дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)