Янги ташкил қилинаёган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида Германия, Россия, Жанубий Корея каби қатор давлатлардан таклиф этилган етакчи шифокорлар фаолият олиб боради, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, сенатор Мираброр Усманов маълум қилди.
Унинг айтишича, пойтахтимиз марказида қад ростлаётган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биносида Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳам фаолият олиб боради.
«Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари ана шу марказда тиббий кўрикдан ўътадилар. Марказда нафақат мамлакатимиз балки Германия, Россия, Жанубий Корея каби қатор давлатлардан таклиф этилган етакчи шифокорлар фаолият олиб борадилар. Бу ерда энг сўнгги тиббий ускуналар ўрнатилади. Эътиборлиси, бундай жиҳозларга эга тиббий марказ дунёнинг саноқли давлатларидагина мавжуд. Бу ҳам ўз навбатида давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга қай даражада аҳамият қаратилаётганлигидан далолат беради», – деди М. Усманов.
Изоҳ (0)