«Йилнинг энг яхши футболчиси» ва «Йилнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси ўз якунига етди ва икки номинацияда кучли учлик аниқланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши мураббийи номига Вадим Абрамов («Локомотив»), Самвел Бабаян («Пахтакор») ва Рўзиқул Бердиев («Насаф») даъвогарлик қилмоқда.
Йилнинг энг яхши мураббийи номи Ўзбекистон Футбол Федерациясининг февраль ойида ўтказиладиган йил якунларига бағишланган тадбирида эълон қилинади.
Изоҳ (0)