Туркия пойтахти Анқара шаҳрининг Гелбаши тумани прокуратураси Facebook ижтимоий тармоғида Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарни ҳақоратловчи материаллар чоп этилиши бўйича тергов бошлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Расмийлар сервис раҳбариятидан тегишли материаллар жойлаштирилган алоҳида саҳифаларга киришни блоклаб қўйишни сўраган. Ушбу талаб бажарилмаса, ижтимоий тармоқнинг Туркия сегменти бутунлай ёпиб қўйилади.
Бу провайдерлар орқали боғланишларни филтрлаш йўли билан амалга оширилади. Суд қарори телекоммуникация бошқармаси ва Туркия провайдерлар иттифоқига топширилган.
Изоҳ (0)