Фирибгарлик жинояти содир этиб, қўлга олинган бир гуруҳ шахслар иши юзасидан Ўзбекистон ИИВ Тергов бош бошқармаси томонидан тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар берди.
Улар ўнлаб фуқароларнинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги автосалондан хоҳлаган русумдаги машинани навбатсиз ва ўз нархида олиб беришни ваъда қилиб, миллионлаб сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлар.
«Қуйида суратлари эълон қилинаётган шахсларнинг (юқорида келтирилган) алдовига учиб, жабр кўрганлардан Тергов бош бошқармасига (0-371) 231-30-97, 233-65-34 телефонлари орқали мурожаат этишларини сўраймиз», – дейилади газетада берилган эълонда.
Изоҳ (0)