Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Муқимжон Орипов ўз томорқасида қовоқнинг «Кукурбита максима» ҳамда «Атлант гигант» каби турларини ўстирди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz» «Даракчи» нашрига таяниб.
У етиштирган «Кукурбита максима»нинг баландлиги 75 сантиметр, айланаси эса бир ярим метрдан ортиқ бўлди. Оғирлиги 60 килограммдан зиёд. «Атлант гигант»нинг бўйи бир мунча паст бўлса-да, оғирлиги 50 килограммдан кўпроқ.
«Даракчи» нашрига хабар берган самарқандлик Исомиддин Пўлатовнинг айтишича, Муқимжон Орипов бир неча йилдан буён Ўзбекистон иқлимига хос бўлмаган гул, дарахт ва полиз экинларини парваришлайди.
Изоҳ (0)