Наманган вилояти Уйчи туманида маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Вилоятда 2013—2018 йиллар мобайнида 84 маданият ва аҳоли дам олиш маркази ташкил этиш режалаштирилган. 2014 йилда Наманган, Янгиқўрғон, Норин туманларида учта ана шундай марказ иш бошлади.
Уйчи тумани Бирлашган қишлоғида «Шайдуллохон қурилиш пардоз» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган маданият ва аҳоли дам олиш маркази қурилишига 495 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
«Миллий маданиятимиз анъаналарини асраш, ўрганиш ва ривожлантиришда бундай масканларнинг аҳамияти катта, — деди марказ директори Ёқутхон Жўрабоева. — Бу ерда халқ ижодиётини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, профессионал ва ҳаваскор бадиий жамоалар, айниқса, ёшларнинг ижод қилиши, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиб, маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароит яратилган. Жумладан, 250 ўринли концерт зали, миллий созандалик ва хонандалик тўгараклари зарур жиҳоз ва асбоблар билан таъминланди».
Изоҳ (0)