Яқин орада «Наманган» аэропортида тўлиқ реконструкциядан кейин янги учиш-қўниш йўлаги ишга туширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг ўтган йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Аниқлик киритилишича, янги учиш-қўниш йўлаги барча турдаги самолётларни чекловларсиз қабул қилиш имконини беради.
Изоҳ (0)