2015 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
ТИВ раҳбари Элчи Абдулраҳмон ал-Шаяга Исломнинг Икки Муқаддас Масжиди Ходими, Саудия Арабистони Подишоҳи Абдулла бин Абдулазиз Ол Сауд вафоти муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Элчи Президент И.А.Каримовнинг Саудия Арабистони Подишоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номига йўллаган мактубида далда ва ҳамдардлик билдирганлиги учун ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор этди.
Изоҳ (0)