Бухоро вилоятида оила бошлиғи бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олишни бошлаш учун маҳалла фуқаролар йиғини раисига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Маҳалла раиси ҳужжатлар билан бирга пул ҳам керак бўлишини айтиб уни қайтарди. Эркак қариндошларидан 70 минг сўм йиғиб, оқсоқолга ҳужжатлар билан бирга топширди ва ўзи хорижга кетди.Бироз муддат ўтгач унинг хотини ишлар қандай кетаётганини билиш мақсадида маҳалла қўмитасига келди. Раис эса бу ой учун кичик лимит берилганини айтиб, кейинги ойда келишини айтди. Аёл кетаётиб эри берган 70 минг сўмни эслатди. Оқсоқол эса бу камлигини, яна камида 100 минг сўм зарурлигини айтди.
Бу гапни эшитган аёл қайнонаси билан маслаҳатлашишга қарор қилди. Кейин эса қўнғироқ қилган эри билан маслаҳатлашган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. Порахўр пора олиш вақтида қўлга олинди.
Изоҳ (0)