68 ёшли миллиардер Дональд Трампнинг берган баёнотига кўра, у президентлик сайловларига ўз номзодини қўймоқчи, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Мен бу мамлакатни яна буюкликка кўтариши мумкин бўлган ягона одамман», − деди у The Independent газетасига берган интервьюсида.
Бундан ташқари, Трамп президент бўлган тақдирда кўп иш жойлари яратишини, ИШИД ва террорчиларни йўқ қилишини, мамлакатнинг жанубий сарҳадларида тартиб ўрнатишини, Эронда ва бутун дунёда ядро қуроли тарқалишининг олдини олишини таъкидлаб ўтган.
Айни пайтда АҚШда 2016 йили бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида республикачилардан Митт Ромни ёки собиқ президент Жорж Бушнинг акаси Жеб Бушни, демократлардан эса Билл Клинтоннинг турмуш ўртоғи, собиқ давлат котиби ва сенатор Хиллари Клинтон кўрсатилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)