2015 йилнинг 24 январь куни Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Ҳайъатининг 2014 йилда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби, истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қўмитанинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «UZ» ҳудудидаги доменлар сони айни кунда 19 мингдан ошган бўлиб, олдинги йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 111 фоизни ташкил қилади.
Таъкидланганидек, 2014 йилда миллий веб-сайтларга ташриф буюришлар сони 86,5 миллион маротаба қайд этилган ва бу 2013 йилга нисбатан 2 маротаба кўп. Мазкур кўрсаткичлар миллий интернет ҳудудининг жадал ривожланаётганидан дарак беради. Аммо Ҳайъат мажлисида бу натижаларнинг қониқарли эмаслиги, мазкур йўналишда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш кераклиги таъкидланди.
Изоҳ (0)