«Вконтакте» ижтимоий тармоғининг ишлашида узилиш юз берди. Бу ҳақида компания матбуот котиби Георгий Лобушкин 24 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:57 да ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Аввалроқ Лобушкин «Вконтакте» сайти ишламай қолганини маълум қилган. «Биз ҳозирда бунима учун содир бўлганини аниқлаш учун бор кучимизни ташлаганмиз. Алоқада қолинг», − деб ёзди у.
Ҳозирда сайт яна нормал режимда ишламоқда. Шундан кейин ижтимоий тармоқ ишлашида узилишлар кузатилмаган.
Изоҳ (0)