АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри шарқида 15 ёшли ўқувчи қайчи билан сўйиб кетилди, деб хабар бермоқда «РБК». Қотиллик мактаб биносидан ташқарида содир этилган.
Қурбоннинг исм-шарифи ҳозирча маълум қилинмаган. Ўқувчи тиббиёт марказига олиб борилгач, унинг ўлими қайд этилган. Қотиллик мактаб дарслари тугаганидан бироз вақт ўтиб содир этилган.
Ҳужум оқибатида яна бир киши жароҳат олган. Ҳозирча ҳужум қилган кишининг кўриниши ҳақида маълумот йўқ. Полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда ва ушбу ҳодиса юзасидан маълумот беришга чақирмоқда.
Изоҳ (0)