Самарқанд шаҳри маъмурияти шаҳар аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
«Uz24.Uz» таҳририяти электр токи ўчирилиши муаммоси акс этган расмий хат билан шаҳар раҳбариятига мурожаат қилган. Доимийга айланиб қолган ушбу амалиёт аҳолида амалдорларга нисбатан кўплаб шикоятлар туғдирмоқда. Шунингдек, шаҳарликлар газ таъминотида ҳам муаммолар борлигини қайд этган, баъзи уйларда эса газ умуман йўқлиги айтилган.
Ҳокимият Самарқанд кенгаяётгани ва аҳоли сони ошаётгани сабабли электр энергияси танқислиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлаётганини тан олган. Таққослаш учун, 1990 йилда Самарқанд аҳолиси 325 750 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 219 та маҳаллада 509 мингга яқин киши яшайди.
Ҳозирда Пастдарғом тумани ҳудудида 100 Мегаватт/соат қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)