Дизайни iPhone’га ўхшаш гаджетлар чқарувчи ва ўз маҳсулотларини илгари суришнинг агрессив сиёсатини олиб борувчи «Хитойч Apple» деб ном олган Xiaomi компанияси ўзининг 5,7 дюймли Mi Note смартфонига бағишланган реклама ролигини чиқарди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Роликда хитойликлар ўз смартфонларини iPhone 6 Plus билан таққослаган. Xiaomi рекламачилари америкаликларнинг смартфонларида асосий камера корпусдан чиқиб туришига эътибор қаратган, Хитой смартфонида эса бу камчилик йўқ.
Ушбу муаммони ечишга оқ халатлардаги «олимлар» киришади. Улар стол устидаги iPhone 6 Plus’ни това билан бир неча марта уриб, у Xiaomi Mi Note смартфонига айланиб қолганига гувоҳ бўлишади. Аппаратнинг орқа қисмини диққат билан ўрганиб, у анча текис бўлганини қайд этишади.
Изоҳ (0)