Саудия Арабистонида 1000 дарра уриш жазосига маҳкум қилинган блогер Раиф Бадавийнинг ҳолатини ўрганган тиббий комиссияси расмийларга уни калтакламай туришни тавсия қилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Аввалроқ Саудия Арабистони қироли аппарати Бадавийнинг ишини Олий судга қайта кўрин чиқиш учун йўналтирган эди. 16 январь куни ҳукмни ижро этиш блогернинг соғлиғидаги қониқарсиз ҳолат туфайли қолдирилган.
Бадавий 9 январь куни 50 дарра урилган. 1000 даррага етказиш учун уни ҳар ҳафта бир мартадан уриб туриш белгиланган. Бундан ташқари қамоқ жазоси ва бир миллион риал (223 минг доллар) миқдорида жарима ҳам белгиланган.
Изоҳ (0)