Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Эрон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Учрашувнинг асосий вақти жанговар дуранг билан якунланди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Пенальтилар сериясида ироқликлар рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Учрашувнинг 43-дақиқасидан бошлаб Эрон терма жамоаси майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.
Эрон — Ироқ 3:3 (1:0, 0:1, 1:1, 1:1), пенальтилар бўйича — 6:7
Голлар: 1:0 — 24 Азмун, 1:1 — 56 Ғани, 1:2 — 93 Маҳмуд, 2:2 — 103 Пуралиганджи, 2:3 — 116, пенальти Исмоил, 3:3 — 119 Ғучаннажод.
Эрон: Хагиги, Пўлоди, Хаджсафи, Хуссайни, Пуралиганджи, Шожаи (Амири, 46), Ғофури, Дежага (Ғучаннажод, 83), Некунам, Теймурян, Азмун (Жаанбахш, 63).
Ироқ: Хассан, Исмаил, Шокир, Халаф, Салим, Ғани (Калаф, 107), Қосим, Абдул Амир, Абдул Захра (Аднан, 65), Маҳмуд, Мерам (Хуссейн, 46).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 6:5, 6:6, 6:7.
Огоҳлантиришлар: Халаф (2), Пулади (22), Касим (68), Салем (90), Теймурян (90), Аднан (95), Маҳмуд (100), Абдул Амир (102), Исмаил (120), Хуссейн (120).
Четлатиш: Пўлоди (43).
Изоҳ (0)