Боливияда Эво Моралес учинчи маротаба давлат раҳбари лавозимига киришди. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлигига асосланиб «Kun.uz» хабар берди.
Моралес чап қўлини кўтарганча, «Боливия халқи ва барча одамзод орасидаги тенглик учун» дея халқига қасамёд келтирди, дейилади ушбу хабарда.
Маълумот учун, Моралес 2006 йилдан бери президентлик лавозимини эгаллаб келмоқда. Унинг учинчи президентлик муддати 2020 йилгача давом этади.
Изоҳ (0)