Яман президенти Абд Раббу Мансур Хади 21 январь куни ҳукумат ва Хути шиалар ҳаракати вакиллари орасида келишувга эришилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Президент саройида қўзғолончилар билан бўлиб ўтган музокаралар якунида янги конституция лойиҳасига шиалар Яманда исталган давлат лавозимини эгаллаши мумкинлиги тўғрисидаги ўзгартириш киритишга келишилган.
Хути ҳаракати вакиллари эса ўз қўшинларини президент саройи ва бошқа давлат муассасалари ҳудудидан олиб чиқишга рози бўлган. Шунингдек, улар асирга олинган президент маъмурияти раҳбари Аҳмад Авад бин Муборакни ҳам озод қилиш мажбуриятини олган.
Изоҳ (0)