Япониянинг Toyota корпорацияси дунёдаги энг йирик автомобиль сотувчи мақомини 2014 йилда ҳам сақлаб қолди, деб хабар бермоқда ТАСС. Toyota ўзининг шўбалари билан биргаликда бутун дунё бўйлаб 10,23 миллион автомобиль сотган бўлиб, бу ўтган йилгидан 3 фоизга кўпдир.
Шунингдек, Toyota тарихда илк марта бир йилда 10 миллионтадан кўп автомобиль сотишга эришди. Япон гигантидан кейинги ўринларни яна Германиянинг Volkswagen ва АҚШнинг General Motors компаниялари эгаллаган.
Қайд этилишича, Toyota 3 йилдан буён бу борада етакчиликни бермаяпти. 2015 йилда компания автомобиль сотиш ҳажмини 1 фоизга қисқартириб, бутун дунё бўйлаб 10,15 миллионта машина сотишни режалаштирган.
Изоҳ (0)