Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда ёш спортчиларимиз иккита олтин ва битта бронза медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясидан маълум қилишларича, мусобақанинг эркин кураш бўйича вазни 46 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида ҳамюртимиз Рустам Жўраев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Иқтидорли курашчимиз ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Рахат Қалжанни мағлубиятга учратди.
Вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида қатнашган яна бир спортчимиз Ҳасан Раҳимов финалда эронлик Амир Ризо Фаттоҳийни енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, 85 килограмм оғирликдаги спортчилар баҳсида Ҳусан Раҳимов учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)