Ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи органлар томонидан Тошкент вилоятида уюшган жиноий гуруҳларга уларнинг рақобатчиларини бартарараф этишда ёрдам берган Ички ишлар бошқармаси ходимлари Навфал Имоматов, Шуҳрат Файзуллаев ва Рўзмат Маҳкамов қўлга олинди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Ёшлар» телеканалининг хабар беришича, жиноятчилар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳри ҳудудида фаолият олиб борган.
«Милиционерлар ўзларига тўғри келмаган тадбиркорлар учун сунъий тўсиқлар қўйган, уларга нисбатан ноқонуний жиноят ишларини қўзғатган ва туҳмат орқали қамалишига эришган», − дейилади хабарда. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)