Тошкент вилоятининг Чиноз туманида фаолиятини бошлаган Perfect paper МЧЖ томонидан Хитойдан келтирилган замонавий технологик линиялар ёрдамида оддий сомондан қоғоз ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, деб хабар беради «Uz24.uz» «Халқ сўзи» газетасига таяниб.
Қайд этилишича, ўсимлик қолдиқлари бир неча мураккаб технологик жараёндан ўтиб, суюқ қотишмага, кейин эса оқ-сариқ тусдаги силлиқланган қоғозга айланади.
Қоғоз саноатида целлюлозанинг ўрни беқиёс. Бироқ Ер юзида «яшил бойлик»лар камайиб бораётгани инобатга олинса, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришда муқобил манбалардан кенгроқ фойдаланиш муҳим саналади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)