Саудия Арабистонининг Ал Катиф округи жиноят суди қироллик ҳудудига Баҳрайндан беш шиша спиртли ичимлик олиб киришга уринган кишини 8 ойлик қамоқ, 200 дарра калтаклаш ва автомобилини мусодара қилиш жазоларига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Божхона ходимлари Баҳрайндан Саудия Арабистонига қайтаётган йигитнинг автомобилидан яширилган спитрли ичимликларни топишга муваффақ бўлган.
Тергов жараёнида судланувчи спиртли ичимликни сотиш учун эмас, ўзи истеъмол қилиши учун олиб келишга уринганини тан олган. Ҳукмга биноан дарра билан уриш жазоси 4 мартада − ҳар сафар 50 даррадан урилиб ижро этилади. Шунингдек, унга икки йил давомида мамлакат ташқарисига чиқиш тақиқлаб қўйилди.
Изоҳ (0)