Осиё кубоги чорак финал учрашуви доирасидаги Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувни саудиялик Фаҳад Ал Мирдаси бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ушбу учрашувда Ал Мирдасига қанотларда Абдуллоҳ Ал Шалваий (Саудия Арабистони) ҳамда Абу Бакр Ал-Амрий (Уммон) ёрдам беришади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги чорак финал учрашуви 22 январь куни, Мельбурндаги Rectangular стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 12:30 да бошланади.
Осиё Кубоги − 2015. Чорак финал
2015 йил 22 январь. Мельбурн. Rectangular стадиони.
Жанубий Корея − Ўзбекистон
Бош ҳакам: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)
Қанот ҳакамлари: Абдулло Ал Шалваи (Саудия Арабистони), Абу Бакр Ал-Амри (Уммон)
Захира ҳаками: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Уммон)
Назоратчи: Хани Толиб Баллан (Қатар)
Комиссар: Винсент Юн (Гонконг)
Изоҳ (0)