Жанубий Корея терма жамоасининг узоқ йиллик ўнг қанот ҳимоячиси Ча Ду Ри терма жамоаси сафида яна 3 та ўйин ўтказиб, терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ниятида. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Кеча корейс ОАВларига берган интервьюсида 35 ёшли футболчи: «Яна 3 та ўйин ўтказгач, яъни, Осиё кубогини қўлга киритгач, терма жамоадан кетишга қарор қилдим. Агар эртага Ўзбекистинга мағлуб бўлсак, бу менинг терма жамоадаги сўнгги ўйиним бўлади. Умид қиламанки, терма жмоадаги фаолиятим эртага тугамайди. Мен охиригача терма жамоамга ёрдам бериш ниятидаман. Ҳозир фақат ва фақат кубокни қўлга киритган ҳолда кетишни ўйлаяпман. Ундан бошқа натижа керакмас», − дея таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)