АҚШ президенти Барак Обама ҳозирга келиб Ироқ ва Афғонистонда 15 мингдан кам америкалик ҳарбий қолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Афғонистондаги ҳарбий миссиямиз якунланди. Олти йил олдин Ироқ ва Афғонистонда 180 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи бор эди. Ҳозирга келиб ушбу икки мамлакатда 15 мингдан кам аскар ва офицер қолди», − деди Обама.
Қайд этилишича, Обама ушбу маълумотларни АҚШ конгрессига ҳар йили тақдим этиладиган «Мамлакатдаги аҳвол тўғрисида»ги мурожаатида айтиб ўтган.
Изоҳ (0)