Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўйинидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Жанубий Корея жиддий рақиб экани ва уларга қарши ўйин финал ўйинидек бўлишини айтиб ўтди.
«Терма жамоа мураббийи айтганидек, эртанги ўйин биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу ўйин биз учун худди финалдек бўлади. Яхши ўйнаб, насиб қилса, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз», — деди терма жамоа ҳужумчиси.
«Айни дамда ўйиндан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мақсадимиз терма жамоа билан Жанубий Кореяга қарши ўйинда ғалаба қозониш», — деди Насимов.
Изоҳ (0)