Америкалик машҳур фитнес мураббийи ва актёр Грег Плитт ўзи қувиб ўтишга уринган поезднинг ғилдираклари остида қолиб кетиб, ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Калифорния штатидаги Бербанк шаҳрида содир бўлган воқаэани полиция бахтсиз ҳодиса сифатида қайд этган. Бироқ кузатув камералари ёзиб олган видео таҳлил қилинганда бошқача хулосага келинган. Плитт энергетик ичимликнинг реклама ролигини суратга олишда қатнашган ва унда поездни қувиб ўтишга уринган.
Камералар ёзиб олган лавҳада Плитт поезд олдида ката тезликда югургани, бироқ «мусобақа»да ютқазиб, поезднинг остида қолиб кетган. Шунингдек, воқеа жойидан ичимликнинг бир нечта бўш идиши ҳам топилган.
Изоҳ (0)