Вьетнам халқ суди сўнгги йилда наркотиклар контрабандаси билан боғлиқ энг йирик иш бўйича саккиз кишини ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Суд жами 25 кишини жавобгарликка тортди, улардан 17 нафари 6 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Судланувчилар гиёҳванд моддалар контрабандасидан ташқари ноқонуний қурол сақлаш, қотиллик ва амалдорларга пора бериш жиноятларида айбланган.
Айблов материалларига кўра, жиноятчилар Лаосдан Вьетнамга наркотик ташишни йўлга қўйган гуруҳ таркибига кирган. Бир неча йил ичида улар Вьетнам ҳудудига 180 килограммдан ортиқ турли наркотик моддаларни олиб кирган.
Изоҳ (0)