20 январь, сешанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғиш эҳтимоли бор, деб хабар берди «Kun.uz» «Ўзгидромет» ахборотига таяниб.
21 январь, чоршанба куни ҳаво совуқ бўлишига қарамай, қор ёғиши кутилмаяпти.
Бироқ 22 январь, пайшанба куни кечаси ҳаво ҳарорати -3-8 даража совуқ бўлиб, қор ёғиши мумкин. Бу ҳаво ҳарорати ҳафта сўнгига қадар сақланиб туради.
Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудлари — Қорақалпоғистон Республика ва Хоразм вилоятида ҳарорат -15 даражагача совиши мумкин.
Изоҳ (0)