«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида хабар берилди.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлисини шу йилнинг 22 январь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ушбу муҳим тадбир арафасида, 20 январь куни «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг 63-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси Раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов парламент юқори палатаси аъзоларига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишонларини топшириб, сенаторларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.
Ушбу тантанали маросимда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сенаторлар ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)