Самарқанд шаҳар «Ёшлар маркази» биноси олдида кетаётган жомбойлик ва ургутлик икки қизнинг йўлини кутилмаганда нотаниш йигит тўсиб чиқди, деб хабар бермоқда «Постда» газетаси.
Номаълум кимса қизларни қўрқитиб, уяли телефонларини тортиб олади ва воқеа жойидан яширинади.
Ҳолат юзасидан хабар топган ички ишлар идоралари ходимлари зўравонни ушлаш чораларини кўришди. Соҳа ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан талончи қўлга олинди.
Изоҳ (0)