«Ўзбекистон» спорт мажмуасида мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кубоги якунланди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Турли вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида ўтказилган анъанавий мусобақада 12 жамоа ўзаро баҳслашди.
Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси «Олий суд» ва «Ўзагросуғурта» жамоалари ўртасида бўлди. Ушбу учрашувга қадар «Ўзагросуғурта» жамоаси Адлия ва Ташқи ишлар вазирликлари жамоаларини мағлубиятга учратган эди.
Финал баҳсида «Ўзагросуғурта» вакиллари «Олий суд» жамоасини 5:4 ҳисобида енгиб, мусобақа бош совринини қўлга киритди. Учинчи ўрин Давлат солиқ қўмитаси жамоасига насиб этди.
Мусобақада турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланди.
Изоҳ (0)