Beeline алоқа оператори абонентларни шу кунларда такрорланаётган SMS-спам ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда компания вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Умумий спам-ҳужумнинг мақсади уяли мосламага хавфли дастурни ўрнатиш ва кейинчалик уни манзил китобидаги барча рақамларга хавфли ссилка (ҳаволани) тарқатишдир. Бунинг натижасида абонентлар шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотиши, хавфли дастурни уяли мосламасига юклаб олиши, ҳамда рақами спам-рўйхатга тушиб қолиши мумкин.
«Қуйидаги кўринишдаги SMS хабар олганингизда: ‘агар бепул 0037120960267 хакида 50000$ учун хозир кунгирок булмаса Buztel бекорга ва бошка голибка топширилади’, ёки ‘congratulation you are the winner of 50000$ call us immediately to take your gift 0037120960028’, уни ўз уяли мосламангизган ўчириб ташланг. Огоҳ бўлинг!», − дейилади хабарда.
Изоҳ (0)